Талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. Бу 2020 йилги Давлат дастурида белгиланган.
 
 
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартириш, олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга ошириш режалаштирилмоқда.
Дастурга кўра, 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Биз Twitterда