Сенатор ва ёшлар учрашуви амалий натижалари: Start up лойиҳалар, йирик корхона ва муассасаларга ёшлалар – турлари...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Носирбек Абдуллаханов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Бахтиёр Умаров ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Махмуджон Парпиев иштирокида вилоятимиз ёшлари билан “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида “Сенатор ва ёшлар” мавзусида учрашувлар бўлиб ўтди.
 
 
Наманган шаҳридаги 4-умумтаълим мактабидан бошланган юзма-юз мулоқот ўқувчилар учун таассуротларга бой бўлди.
 
 
63-умумтаълим мактабида битирувчилар билан учрашувда сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, ёшларга берилаётган имтиёз, яратилаётган имконият, таълим тизими сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев мустақил ҳаёт остонасида турган битирувчиларнинг зиммасида илм олиш, ҳунар эгаллашдек юксак масъулият тургани, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда ҳар бир инсоннинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.
 
 
Самимий руҳда кечган учрашувларда сенаторларнинг меҳнат фаолияти, эришган муваффақиятлари ҳақидаги савол-жавоблар ёшлар эътиборини тортди. Ўқувчилар меҳмонларга “Start up” лойиҳаси доирасида алоҳида тадбир ташкил этиш таклифини бердилар.
Чортоқ туманидаги 9-умумтаълим мактабида сенаторлар мазкур билим даргоҳида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 муҳим ташаббус ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Мактабда эришилаётган ютуқлар, ўқувчиларнинг орзу ва мақсадлари, таклифлари билан қизиқилди. Ўқувчилар томонидан берилган таклифлар асосида Наманган шаҳридаги “Аnamed” диагностика маркази ҳамда «Istiqlol dizayn markazi» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиш истагидаги ёшлар учун саёҳатлар ташкил этиш белгилаб олинди.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги Олимпия захиралари спорт мактабидаги учрашувда ёшлар “Океан” сув ҳавзасидан фойдаланиш таклифини билдирдилар. Таклиф юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига сенаторлик мурожаати юборилиши белгилаб олинди.
 
Раҳмонжон Мамадалиев олган суратлар

Биз Twitterда