Шавкат Мирзиёев Миллий университет талабасини вазир ўринбосари этиб тайинлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистранти Юсуф Абсоатовни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари этиб тайинлаш ҳақида кўрсатма берди.
 
 
Абсоатов бугун, 31 январь куни президент билан учрашувда таълим соҳасига оид таклифини илгари сурган. У давлат раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғояси ҳақида сўзлаб берган.
Эндиликда 30 ёшли магистратура талабаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаши кутилмоқда. Вазирликда бундай лавозим янги таъсис этилади.
Маълумот учун, Юсуф Абсоатов кимё технологиялари соҳасида ўқимоқда.
 

Биз Twitterда