Саудия Арабистони университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Article
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Саудия Арабистони Қироллиги элчисининг ўринбосари, муваққат ишлар вакили, доктор Муҳаммад ал Тамимий Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди, дея хабар беради Училдиз.
ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов билан суҳбатда доктор Муҳаммад ал Тамимий Саудия Арабистони Қироллигидаги олий таълим тизими, хусусан, 33 та университети фаолияти ҳақида сўз юритди. Хусусан, Риёд шаҳридаги машҳур Подшоҳ Сауд университети ҳақида тўхталар экан, келгусида Ўзбекистон Миллий университети билан илмий ҳамкорликларни ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, биргаликда илмий анжуманлар ўтказиш каби таклифларини ўртага ташлади.
Ўз навбатида ЎзМУ ректори Миллий университет тарихи, бугунги фаолияти, факультетлари, илмий мактаблари, илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқлар ва келгуси истиқбол режалари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Давра суҳбатида ЎзМУ ва Саудия Арабистони Қироллигидаги университетлар ўртасида илмий ҳамкорликни такомиллаштириш, халқаро грантларда иштирок этиш каби қатор масалалар юзасидан фикрлашиб олинди

Биз Twitterда