Сардор Умурзоқовнинг номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бош вазир ўринбосари этиб тайинланади.
 
 
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари –  Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умурзоқовнинг номзодини маъқулладилар.
Таъкидланишича, қабул қилинган қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов 2019 йил январидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Унга қадар “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари сифатида ишлаган.

Биз Twitterда