Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан

Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан. Ҳимоя ордери – бу нима? Бу сенинг кафолатинг.

 
 
У қандай тартибда берилади? Жабр кўрган аёл ёки бу ҳақида хабардор бўлган учинчи шахс ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади.
24 соат – вазиятни ўрганиш учун белгиланган вақт.  Зўравонлик ҳолати тасдиқланганч, 30 кунга юридик кучга эга бўлган ҳужжат – ҳимоя ордери берилади.
Ҳимоя ордери жабрланувчи билан алоқада, бир хонада бўлишни таъқиқлайди. Жабрланувчи бошпана беришни сўраган ҳолда махсус марказларга жойлаштирилади. Агар белгиланган хавф бартараф этилмаса, ордер яна бир ойга узайтирилади.
Зўравонлик қилган шахс томонидан яна тан жароҳати етказилса, унга нисбатан жиноят иши очилади.
 
 
Ўзбекистон Гендер комиссияси 
 

Биз Twitterда