Пенсия кутиб почтани олдида ўлтиришга ҳожат қолмади, отахон ва онахонларга қачон пул олишлари ҳақида маълумот энди SMS орқали келади!

Article
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил қилиш, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, пенсия ҳамда бошқа тўловлар миқдорини қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишни таъминлашга масъул муҳим давлат органидир. 
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида Пенсия жамғармаси раҳбариятининг жойларда фуқаролар билан учрашув жадваллари тасдиқланиб, шахсий қабуллар ташкил этилмоқда. Тизимда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, масъул шахсларнинг жавобгарлигини оширишга устувор аҳамият қаратилган. 
2017 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахслар учун SMS-Pensiya интерактив хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат пенсия ва нафақа тайинланиши, унинг тўлов муддатлари ҳақидаги маълумотларни мобиль алоқа воситасида олиш имконини беради. Пойтахтимизда жамғарма томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу алоҳида қайд этилди. 

Биз Twitterда