"Орзу ва Ҳаёт" ижтимоий лойиҳаси раҳбари кўмаги билан ўнлаб юртдошларимиз Ватанга қайтди

Ҳозирги кунда Россия Федерациясида 4 миллиондан ортиқ ватандошларимиз меҳнат муҳожири сифатида ишламоқдалар. Улар орасида турли муаммолар сабаб, рус ўлкасидан депортация қилинган, меҳнат муҳожирларини вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган турган талай фуқароларимиз мавжудлиги сир эмас. Буни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар орқалиб билиб турибмиз.
 
фото: Botirjon Shermuhammad
 
25 январь куни "Орзу ва Ҳаёт " ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов Facebook тармоғи орқали фуқаро Алишер Сувоновнинг Оренбург вилоятида меҳнат муҳожирларини вақтинчалик сақлаш марказида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушлаб турилганлиги ҳақида мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат асосида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ходимлари Алишер Сувонов билан боғландилар. Вазият ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этилиши учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот тақдим этилди.
 
"Орзу ва Ҳаёт " ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов
 
Бугун, 8 февраль куни Алишер Сувоновнинг  хабар беришича, Оренбург вилоятидаги меҳнат муҳожирларини вақтинчалик сақлаш марказидаги 30 та юртдошларимизга ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларни ватанга қайтариш учун авиачипталар сотиб олинган.

Биз Twitterда