Олий Мажлиснинг янги Сенатидан 4 нафар матбуот вакили ўрин олди

Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги фармонига асосан тайинланган.
 
 
Олий Мажлиснинг янги Сенатидан 4 нафар матбуот вакили ўрин олди.  Улар “Қорақалпоғистон адабиёти” газетаси муҳаррири Гулистон Аннақиличева, «Наманган ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев, «Зарафшон» ва  «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев ҳамда Сирдарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Боқиевлардир.
Ҳамкасбларимизга ўзларининг бор куч-ғайратлари, улкан илмий, ижодий салоҳиятларини халқимизнинг ва мустақил Ватанимизнинг равнақи йўлида сафарбар этишларида куч-қувват тилаймиз.

Биз Twitterда