"Новза" метроси ёнидаги йўл ўтказгич очилишга тайёрланмоқда

 
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг "Новза" бекати яқинида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди. Йўл ўтказгич Наврўз байрамида фойдаланишга топширилиши режаланганди. Ишлар бироз чўзилгани боис, йўлнинг очилиши бироз ортга сурилди. Айни пайтда йўл ўтказич тайёр ҳолатга келди. Уни очишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги чорраҳанинг транспорт ҳаракати 11 февралда тўхтатилганди.
 
 
 

Биз Twitterда