НамДУга янги ректор тайинланди

 
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Турғунов Собитхон Тошпўлатович, 1965 йилнинг 19 мартида Чортоқ туманида таваллуд топган. 1990 йилда Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган, педагогика фанлари доктори, профессор.
Собитхон Турғунов 2017 йил 20 октябрдан эътиборан Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда