Наманган ўзгариши керак! – Наманган шаҳрида 14 ва 16 қаватли уйлар қурилишига старт берилди

Бугун Наманган шаҳридаги марказий Навоий кўчасида ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган 14 ва 16 қаватли уйлар қурилишига старт берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Ушбу замонавий уйлар Навоий кўчаси бўйлаб жойлашган 60-йилларда қурилган эски 3 қаватли уйлар ўрнини эгаллаши кўзда тутилган. Ҳозирда қурилиши бошланадиган уйлар мавжуд уйларнинг орқасидаги бўш майдонда барпо этилади.
 
 
Режага мувофиқ, вилоят ҳокимлиги, қурувчи ташкилот ҳамда эски уйлардаги хонадонлар эгалари билан уч томонлама шартнома имзоланади. Қурувчи ташкилот томонидан янги уйлар қуриб битказилгач, эски уйларда яшовчилар тўла битказилган, яшашга тайёр янги хонадонларга кўчиб ўтадилар.
Бу жараёнда янги берилган хонадонлар майдони эски хонадондагидан кам бўлмаслиги шарти белгилаб қўйилган.
Эски уйлардаги барча хонадон эгалари янги уйга кўчиб ўтгандан кейин эски уйларни бузишга киришилади.
Бугун бўлиб ўтган тадбир чоғидаги очиқ мулоқотда мазкур режалар ҳақида аҳолига батафсил маълумот берилди, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Биз Twitterда