Наманган вилояти ҳокими Vodiymedia.uz сайти бош муҳарририни тақдирлади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг  журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан Янги йил олди байрам учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
 
 
Ўтказилган учрашувда республика нашрларининг вилоят мухбирлари, вилоятимиз билан ҳамкорлик қилаётган хорижий ва республика ахборот манбалар вакиллари, вилоятдаги босма ва интернет нашрлар жамоалари, ижтимоий тармоқлардаги йирик каналлар ва гуруҳлар администраторлари иштирок этдилар.
Наманган вилоятида сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, Наманганнинг ижтимоий-иқтисодий ютуқларини, янгиланиш жараёнларини кенг ёритиш борасидаги самарали меҳнати ҳамда 2019 йилда вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун Vodiymedia.uz сайти бош муҳаррири Дилмурод Абдуллаев вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Биз Twitterда