Наманган вилояти бош солиқчиси фахрий медаль билан тақдирланди

Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев Россия Федерацияси Свердловск вилояти маъмурияти томонидан “Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганининг 30 йиллиги” фахрий медали билан тақдирланди.
Бугун, 24 декабрь куни ўтказилган вилоят ҳокимлиги ижроия аппаратининг навбатдаги йиғилишида Адҳамжон Тиллаволдиевга ушбу медаль топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев ўтган ойда Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида Адҳамжон Тиллаволдиевнинг ўз йигитлик бурчини Афғонистонда ўтагани ҳамда қаҳрамонликлари учун ўша даврда қатор давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани ҳақида хабар топганди. Буни юқори эътироф этган ҳолда, Адҳамжон Тиллаволдиевга “30 лет вывода войск из Афганистана” фахрий медали ҳамда гувоҳномаси юборилди.

Биз Twitterда