Наманган ва Сирдарёдаги ота-оналар аскар фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти биносида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Менинг акам - ҳарбий” деб номланган видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Телекўприк орқали ташкил этилган учрашувда Наманган вилоятидан Сирдарё вилоятида бориб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, Намангандаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган сирдарёлик йигитлар ота-оналари ва яқинлари билан дийдор кўришиб, мулоқотда бўлдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқорова иштирок этди.
 

Биз Twitterда