Наманган. Уйчида 1 та, Ўзбекистон бўйича 39 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

1 июнь куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 259 нафарга етди. Янги қайд этилган ҳолат Уйчи туманида қайд этилди. Бемор аёл 1966 йилда туғилган бўлиб, 24 майда турмуш ўртоғида коронавирус инфекцияси аниқлангандан сўнг карантин муассасасига жойлаштирилганди.
 
 
Бугунги кунга вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган. 
Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 8 киши даволанмоқда.

2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 810 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз Twitterда