Наманган шаҳри ва Чуст тумани ҳокимлари вилоят депутатларига ҳисоб бердилар

2020 йил 26 февраль куни Наманган вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари Исмаилов Умар Сапаевич иштирокида ўтказилган сессия ишида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари қатнашдилар.
 
 
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи сессияси ишини вилоят ҳокими, Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди.
Сессия кун тартибига асосан, депутатлар 4 та вилоят секторлари раҳбарлари –вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Акмалхўжа Мавлонов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Атаходжаев ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиевнинг Наманган вилоятида ишсиз ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тингладилар. Шунингдек, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ва Чуст тумани ҳокими Баҳодир Охунов ўз ҳудудларида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳисобот бердилар.
 
 
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмаилов сўз олиб, бугунги кунда вилоятда ёшлар бандлиги борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. 
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг учинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Биз Twitterда