Наманганлик Жамшид Эгамбердиев АКТ вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги қарорига мувофиқ, Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. 
 
 
Жамшид Эгамбердиев 1982 йилда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2004 йилда бакалавр, 2006 йилда магистр дипломи билан тамомлаган.
Жамшид Эгамбердиев 2017 йилдан шу вақтга қадар «Алоқабанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Биз Twitterда