Наманганлик Дилафрўз Азимова ва Олимахон Тожибоева Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 март куни эълон қилинган “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизлар муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти вакили Дилафрўз Азимовани тақдирламоқда
 
Тақдирланганлар орасида Наманган вилоятининг икки вакили – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси Азимова Дилафрўз Аламхон қизи ва Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Тожибоева Олимахон Икромжон қизи ҳам бор.
 
Наманган вилояти вакили Олимахон Тожибоева
 

Биз Twitterда