"Наманган" эркин иқтисодий зонасида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 245 нафар ёш ишли бўлди

Наманган вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Наманган” эркин иқтисодий зонасининг Чуст туманидаги ҳудудида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Бўш иш ўринлари ярмаркасининг “Наманган” эркин иқтисодий зонасида ўтказилгани бежиз эмас. Вилоят саноатининг локомотивига айланиши кутилаётган, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари ҳудудларини қамраган “Наманган” ЭИЗда бугунги кунда умумий қиймати 518 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган 14 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳаларнинг якунланиши натижасида 5000 дан зиёд иш ўрни пайдо бўлади.
 
 
Меҳнат ярмаркасида ЭИЗ ҳудудида иш бошлашга улгурган корхоналардан тортиб, Чуст туманидаги, туманга яқин бўлган Поп, Тўрақўрғон туманларидаги ҳамда Наманган шаҳридаги корхоналар 1500 зиёд мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
 
 
Иш топиш истагида ташриф буюрганларга корхоналарда яратилган меҳнат шароитлари ҳақида батафсил маълумот берилди, шунингдек, “Наманган” ЭИЗ ҳудудида фаолиятини бошлаган корхоналар иш жараёни билан яқиндан таништирилди.
Меҳнат ярмаркасида 245 нафар ёшлар ишга йўлланма олдилар.

Биз Twitterда