Наманганда Ватанпарварлик автоюришлари ўтказилди

11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб, "Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати" шиори остида Наманган вилояти бўйлаб Ватанпарварлик автоюришлари ўтказилди.
 
 
“Ватанпарвар” ташкилоти автосаройи йўлга чиққан автокарвон Наманган шаҳридаги Хотира хиёбонида тўхтади ва гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Карвон йўналиши бўйича давом этиб, иштирокчилар Чортоқ туман тиббиёт коллежи, Янгиқўрғон туман маданият маркази ва Косонсой туманидаги Миллий маданият марказларида ташкил  маънавий - маърифий тадбирларда иштирок этдилар.
 
 
Жойларда ўтказилган тадбирларда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этган 33 нафар ҳарбий хизматчи ва ички ишлар ходимларининг фарзандлари ҳамда оила аъзолари "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди. Ўтказилган тадбирда жами босиб ўтилган масофа эса 102 километрни ташкил этди.
 

Биз Twitterда