Наманганда ун аҳолига давлат ресурслари ҳисобидан тизимли етказиб берилмоқда

Республикамиз аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03/1-638-сонли йиғилиш баёни тасдиқланиб, Мазкур вақтинчалик тартибга асосан 2020 йил 16 апрелдан бошлаб республиканинг барча даражадаги истеъмолчиларига ун ва ун маҳсулотлари алоҳида топшириқ бўлгунга қадар, биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида тизимли етказиб бериш бўйича вақтинчалик тартиб ўрнатилиб, мутассаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
 
 
Мазкур тартиб билан Монополияга қарши курашиш қўмитасига давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган ун маҳсулотини дон корхоналаридан барча истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда нархлар шаклланишини назорат қилиш ва уларни сунъий равишда оширилишини олдини олиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.
Бугунги кунда Наманган вилоятида 3 та йирик донни қайта ишлаш корхоналари Намангандонмаҳсулотлари, Учқўрғондонмаҳсулотлари ва Попдонмаҳсулотлари корхоналари томонидан кунига 400-450 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли истеъмоли учун биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида тизимли етказиб берилмоқда.
Бошқарма томонидан вилоятда ун маҳсулотини дон корхоналаридан барча истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилиши, нархларни шаклланиши ва уларни сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида вилоят аҳолисини ун маҳсулотлари билан чакана савдо орқали таъминлаш юзасидан вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган дислокацияга асосан корхоналарга етказиб берилиши ва нархларни сунъий оширилишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик мониторинг олиб борилмоқда.
Дон корхоналари томонидан бир ой давомида 7,7 минг тонна 1-навли ун маҳсулоти дислокацияга асосан корхоналарга етказиб берилди.
 

Биз Twitterда