Наманганда турли миллат ёшлари билан учрашув ўтказилди

9 январь куни Наманган Ёшлар марказида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов вилоятда яшовчи турли миллат ёшлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда вилоят тожик миллий маданий маркази раиси Саттаржон Гафуров, вилоят қирғиз миллий маданий маркази раиси Мафиратхон Истамқулова ҳам иштирок этдилар.
Миллий маданий марказларининг жамиятдаги ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган Жамолиддин Алойдинов, вилоят ёшлари учун 2020 йил алоҳида аҳамият эга бўлиши, уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун ҳар томонлама имкониятлар яратиб берилишини айтиб ўтди. 
 
 
Таклифлар ҳамда муаммоларни юборишлари “Ёшлар мурожаати” вебсайти, “Сall center” ҳам фаолияти йўлга қўйилаётгани, “Ёшлар медиа маркази” ташкил этилаётгани ўсиб келаётган авлод учун алоҳида имкониятлар яратиши таъкидлаб ўтилди. 
Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро фан олимпиадалари ғолибларига “Nexia-3”, “Spark”, “Damas” автомобиллари совға тариқасида тақдим этилиши уларнинг илмга интилишларини кучайтириши, бундан фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди. 
 
 
Миллий марказларининг раҳбарлари ва фаол ёшлари барча миллат ва этник диаспораларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришга катта ёрдам берилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ва кўтарилган муаммолар тезкор ҳал этиш учун ижрога йўналтирилди.

Биз Twitterда