Наманганда туркиялик ишбилармонлар шериклигида арзон-уй жойлар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида замонавий уй-жойлар қуриш лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётган туркиялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Ўз тақдимотларида урбанизация даражаси ҳамда аҳоли ўсиш суръати бўйича Республикада энг юқори ўринда турадиган Наманган вилоятида аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш доимо долзарблик касб этишига асосий эътибор қаратган турк ишбилармонлари, вилоят ҳокимлиги билан шерикликда аҳоли учун нисбатан арзон нархларда, паркинг, болалар майдончаси каби керакли инфратузилмаларни ҳамда яшаш учун тайёр квартираларни ўз ичига олган 16 қаватли монолит уйларни қуриш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
 
 
Тақдим этилган таклиф умумий жиҳатдан ижобий қабул қилинди ҳамда батафсил ўрганиб чиқишга йўналтирилди. Лойиҳа юзасидан музокаралар давом эттирилади.

Биз Twitterда