Наманганда ичимлик суви таъминоти 85 млн. доллар эвазига яхшиланади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳаси амалга оширилади.
 
 
Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 70,0 млн. АҚШ доллари бўлган қарз бериш битими маъқулланган;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 85,13 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи – 70,0 млн АҚШ долларини ташкил этади;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – 15,13 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 10,32 млн АҚШ долларини ва ЕТТБ қарзи бўйича лойиҳани амалга ошириш даврида молиявий харажатлар (фоизлар, мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи) кўринишида 4,81 млн АҚШ долларини ташкил этади;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.

Биз Twitterда