Наманганда ишсизлар учун 180 млрд. сўм берилади, кам таъминотлиларга эса 7 млрд. нон ва ун пули ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли Қарори ижроси юзасидан Наманган вилоятида жорий йилнинг 1 февралидан 286 300 нафардан зиёд ишламайдиган фуқароларнинг пенсия ва нафақа пуллари 1,07 баробарга оширилиб, феврал ойи учун жами 180 млрд. 672,4 млн. сўмлик пенсия, ижтимоий нафақа ҳамда бошқа ойлик (компенсация, суюнчи, дафн пуллари ва бошқалар) тўлов ведомостлари шакллантирилиб, АТ “Халқ банки” филиаллари ҳамда тегишли тижорат банкларига электрон юборилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Шунингдек, 127 174 нафар фуқарога 6 млрд. 783,2 млн. сўмлик ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсация пули тўлов ведомостлари шакллантирилиб, АТ “Халқ банки” филиаллари ҳамда тегишли тижорат банкларига электрон юборилди.
Ҳозирда АТ “Халқ банки” филиаллари томонидан тўлов ишлари амалга оширилмоқда.

Биз Twitterда