Намангандаги Биродарлик монументидан тупроқ олиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Наманган вилояти “Европаликлар” қабристони шимолий қисмида жойлашган Биродарлик монументида Россия Федерацияси Қуролли Кучлари томонидан қурилаётган бош ибодатхона тарихий-мемориал мажмуасига жойлаштириш мақсадида вилоят ҳудудида ҳалок бўлган фронтчиларнинг биродарлик монументидан тупроқ олиш тантанали маросими ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Мазкур тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари хизматчилари Александр Зингзеров ҳамда Иван Аресов, мудофаа бошқармаси хизматчилари, ҳарбийлар, “Ветеран”, “Нуроний” уюшмалари вилоят бўлими раҳбарлари ва фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
 
 
Тадбир давомида 1 дақиқалик сукут сақлаш, монументга гул қўйиш ҳамда тантанали тупроқ олиш маросимлари ўтказилди.
 
 

Биз Twitterда