Наманганда ДХА ташкил топган куни тантаналари

 
НАМАНГАН / VodiyMedia / – Жорий йилнинг 12 декабрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида “Агентлик ташкил топганининг 1 йиллиги” кўтаринки руҳда нишонланди, деб хабар беради VodiyMedia'нинг ўз мухбири.
Байрам тадбири давомида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга ширинликлар, эсдалик совғалари тарқатилди.
Хусусан, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида “Биз бир ёшдамиз” номи остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018-мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
 
 
Бундан ташқари, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига ташриф буюрган фуқароларга “Давлат хизматларидан қандай фойдаланасиз” номи остида викторина ўйинлари ташкил этилди, ғолиб бўлган фуқароларга эсдалик совғалари топширилди.
Кўтарингки руҳда ўтказилган тадбир сўнгида марказ томонидан ташкил этилган “Агентлик бурчаги”да марказга ташриф буюрган фуқаролар ўз истак ва тилакларини билдирдилар.

Биз Twitterда