Наманганда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
 
 
Шунингдек, бир гуруҳ вилоятда фаол бўлган хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Анвар Ғаниев, ёш истеъдодли санъаткорлар Гуласал Абдуллаева, Рашшодбек Аъзамов, таниқли сўз усталари Искандар Ҳамроқулов ва Валижон Шамшиевларнинг чиқишлари, болалар бадиий гуруҳларининг саҳна кўринишлари иштирокчилар томонидан қизғин қарши олинди.

Биз Twitterда