Наманган Central Asia – 2017 халқаро анжумани ўз ишни бошлади

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятида амалий натижаси ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш максадида Наманган шаҳрида 2017 йил 26-27 апрель кунлари “Central Asia – 2017. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XI Халқаро конференциясини ўтказмоқда.
 
 
Бугун Наманган вилоят театрида ушбу нуфузли анжуманнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўз олган Миллий кутутубхона раҳбари Умида Тешабоева, Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримовлар халқаро анжуманнинг аҳамияти, пировард натижалар ҳақида тўхталиб ўтдилар ва барчани маърифат байрами билан қутлади.  Евроосиё кутубхоначилик ассамблеяси бош директори Галина Райкова (Россия),  Германия кутубхоначилик ассоциацияси раиси Франк Редис каби нуфузли меҳмонлар тадбир ташкилотчиларига ташаккурларини изҳор этишди. Анжуман давом этмоқда.
 
 
Анжуманда 400га яқин республикамизнинг турли идора, вазирликлари ва ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ва Германия, Россия ва Қозоғистондан ташриф буюрган 10 нафар хорижий қатнашчилар иштирок этмоқдалар.
Анвар Икрамов

Биз Twitterда