Нафақа ёшининг энг паст кўрсаткичи - Ўзбекистон, Россия ва Беларусда

Article
Шу кунларда чет эл оммавий ахборот воситаларида Озарбайжонда аёллар ва эркаклар учун пенсияга чиқиш ёши ўзгартирилгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
ОАВларда келтирилган хабарларга кўра, бу давлатда эндиликда аёллар ва эркаклар учун пенсияга чиқиш ёши бирдек — 65 ёш этиб белгиланди.
МДҲ давлатларида бу кўрсаткич неча ёшни ташкил этишини қараб чиқамиз. Демак, Беларусда пенсия ёши 2022 йилга бориб ўзгариши кутилмоқда. Ўтган йил апрел ойида мамлакат президенти Александр Лукашенко имзолаган фармонга мувофиқ 2022 йилга келиб аёллар 58 ёшдан, эркаклар 63 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Қўшни Қозоғистонда ёшга доир ўзгаришлар келгуси йилда муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Айни вақтда Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда пенсияга чиқиш ёши — аёллар учун 58 ёш, эркаклар учун — 63 ёшни ташкил қилади. Туркманистон ва Молдовада бу кўрсаткич — 60(аёллар) ва 63(эркаклар) ёш этиб белгиланган.
МДҲ давлатлари орасида нафақа ёшининг энг паст кўрсаткичи — Ўзбекистон, Россия ва Беларуссияда. Бу давлатларда  аёллар — 55, эркаклар эса — 60 ёшдан нафақага чиқишлари мумкин.

Биз Twitterда