Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди

Эртага иш бошлайдиган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди.
 

Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари Усмонхон Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.
 

Биз Twitterда