Мирзиёевнинг илк хориж сафари тафсилоти: Давлатимиз раҳбари Ашхободда Ислом Каримов ҳайкали очилиши маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 6-7 март кунлари расмий давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Туркман матбуотидаги сўнгги маълумотларга кўра, Туркманистонда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини очиш кўзда тутилган бўлиб, Шавкат Мирзиёев ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Амударё устидан ўтадиган "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон" авто ва темир йўлини ишга тушириш режалаштирилган, шу муносабат билан тадбирлар ҳам бўлиб ўтади.

Биз Twitterда