Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мазкур мамлакатларда юз берган кучли қор кўчкилари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани, жароҳат олгани ва бошпанасидан айрилгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.