Миллий банк раиси ўзгарди

Суҳроб Холмуродов Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
У 2016 йилдан бери мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк соҳасида 1993 йилдан бери фаолият юритади.
Маълумот учун, Миллий банкни 2005 йилдан бери Саидаҳмад Раҳимов бошқариб келаётганди.
 

Биз Twitterда