Меҳрибонлик уйлари – доимий эътиборда

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 11 март куни Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчилар билан учрашди. Мулоқот чоғида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бугунги кунда таълим, санъат ва спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, келгуси мақсадлари  ҳақида сўз борди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Хайрулло Бозоров Меҳрибонлик уйидаги кутубхона, компьютер синфи, тўгараклар, “Рўзғор мактаби” фаолияти, ётоқхоналар, ошхона ва спорт залларида болаларга яратилган шароитларнинг ҳолати билан ҳам танишди. 
 
 
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига вилоят ҳокимлиги томонидан тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш учун қўшимча замонавий тикув машиналари ҳамда мусиқий ансамбль учун техник жиҳозлар олиб бериладиган бўлди. Шунингдек, болалар учун республикамиз тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.
 
 

Биз Twitterда