Меҳнаткаш Сенатор

Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Муҳаммаджон Мақсудов шу йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарорига асосан “Меҳнаткаш сенатор” мақомига лойиқ кўрилганди.
Бугун, 24 декабрь куни ўтказилган вилоят ҳокимлиги ижроия аппаратининг навбатдаги йиғилишида Муҳаммаджон Мақсудов ушбу эътироф билан алоҳида қутланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Ўз ваколатларини, белгиланган режаларни тўлиқ ва сифатли амалга оширган, турли комиссия ва ишчи гуруҳларда, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган, давлат ва ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида аниқ таклифлар билан ташаббус кўрсатган ва ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали доимий ёритиб боргани учун “Меҳнаткаш сенатор” деб топилган Муҳаммаджон Мақсудовга вилоят ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи ҳам топширилди.
Бугунги кунда Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ва айни пайтда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари масалалари бўйича маслаҳатчи-консультанти Муҳаммаджон Мақсудов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида ҳам мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотларда фаол иштирок этиб келмоқда. Ўтган беш йил давомида сенатор сифатида 200 дан зиёд қонунлар муҳокамасидаги ташаббускорлиги, жойларда олиб борган тарғибот тадбирлари ва учрашув-мулоқотлар ва энг асосийси аҳоли мурожаатларини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари билан ҳам фаол эканлигини кўрсатди.

Биз Twitterда