Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди. Абдулла Арипов Президентимизнинг Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни ўқиб эшиттирди.
 
 
Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент Фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камоловни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлигини маълум қилди.

Биз Twitterда