«Камолот» 16 ёшда! Байрам тадбирлари Наманганда ўзгача руҳда ўтмоқда

«Камолот» 16 ёшда! Байрам тадбирлари Наманганда ўзгача руҳда ўтмоқда. Шу санага бағишлаб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан бир қатор табирлар ўтказилмоқда. Дастлаб, унинг доирасида бугун “Ҳоким-тур” веломарофон ташкил этилди. Наманган шаҳридаги Амир Темур кўчасидаги “Соф савдо” мажмуасидан истироҳат боғига қадар бўлган йўлда ўтказилган  марофонда 420  нафар ёшлар қамраб олинди.
 
 
Ғолибларга қимматбаҳо совғаларни ҳаракатнинг васийлик кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаев топширди.
 
Ҳақиқий байрам ана шундан кейин бошланди. Тинчлик майдонидаги стелла атрофида тўплаган жамоатчилик вакиллари, иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ёшлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Отахонлар эъзозланиб, улар билан суҳбатлар уюштирилди.    
 

Биз Twitterда