Италияликлар Наманганда 8,5 миллион долларлик эндокринология маркази қуришади

4 март куни вилоят ҳокимлигида Италиянинг “Opera Srl” компанияси президенти Паоло Де Анжелис билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Учрашув чоғида Наманганда маҳаллий “FT Textile” ҳамда “Opera Srl” ҳамкорлигида барпо этиладиган лойиҳа қиймати 8,5 миллион доллар бўлган замонавий эндокринология марказини барпо этиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар борасида сўз борди.
Қандли диабет ҳамда буқоқ касалликларини даволашни ривожлантириш бугунги кун ўзбек тиббиёти олдидаги энг муҳим масалалардан бири эканини эътиборга олганда, янги барпо этиладиган тиббиёт муассасаси бу борада катта аҳамиятга эга бўлади.
“Opera Srl” компанияси президенти Паоло Де Анжелис, эндокринология марказини қуриш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган ер майдони ҳамда унинг жойлашувидан мамнун эканликларини билдириб, яқин кунларда лойиҳани амалга оширишга киришишга тайёр эканликларини билдирди.

Биз Twitterда