Ёшларимизнинг турли хил ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш – долзарб вазифа

Наманган шаҳрида “Миссионерлик ва прозелитизм: мазмун ва моҳият” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда бир гуруҳ ҳарбийлар, коллеж, мактаб ўқувчилари ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар ва уларнинг фарзандлари иштирок этдилар.
 

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, Наманган давлат университети доценти Низомжон Ғофуров, Наманган шаҳридаги “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди имом-ноиби Нурилло Маҳкамовлар томонидан маруза қилинди. 
 

Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланиб, мақсади ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганлар ёки бошқа динларга мансуб шахсларни муайян динга киришга даъват этишдир. Аслида эса кўпгина миссионерлар муайян ижтимоий гуруҳнинг сиёсий мақсадларини амалга оширишни ўз олдиларига вазифа сифатида қўядилар.
 

Миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш, бу борада ғаразли мақсад эгалари қарши иммунитетни шакллантириш долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Биз Twitterда