Интернет журналистикаси – кеча ва бугун!

“Наманган ёшлар маркази” қошидаги “Ёш журналистлар” тўгараги ташаббуси билан Республикамизда мавжуд айрим сайтлар билан ҳамкорликда интернет журналистикасининг долзарб масалаларига бағишланган мастер-класс ўтказилди.
Мазкур учрашувда www.daryo.uz дан Азизбек Абдувалиев, www.vodiymedia.uzдан Анвар Икромов, www.namnews.uz дан  Санжарбек Ҳамидов иштирок этиб, ёш журналистларга соҳага оид билимлар берди.
Таъкидлаш жизки, соҳа мутаҳассислари томонидан глобаллашув шароитида ёшларни турли кўринишдаги ахборот ҳуружларидан ҳимоялаш, таҳдидларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш мақсадида ўзаро савол-жавоб шаклида очиқ мулоқот ташкил этилгани ёшларнинг медиа саводхонлигини яна бир карра ошира олди.
Маҳорат дарси доирасида “Китоб олами” савдо мажмуаси томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат кўргазма ташкил этилгани ҳамда фаол иштирокчилларга китоблар совға этилгани ёшларни қувонтирди.
Шунингдек ёрқин таасуротларга бой ўтган тадбирда ёшлар қалбида чинакам ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш мақсадида “Тинчлик улуғ неъмат” номли видеоролик ҳам намойиш этилгани аҳамиятли бўлди.
Амалий руҳда ўтган мулоқот якунида тўгарак фаоли Шаҳноза Пулатова: “Бугунги учрашувдан кўплаб билимлар олдим бунинг учун барчангизга катта раҳмат айтиб, бу каби масстер-клусслар кўпроқ ташкил этилса яхши бўларди” - дея тадбир меҳмонларига самимий миннатдорчилик билдирди.

 

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ
“Наманган ёшлар маркази”қошидаги
“Ёш журналистлар” тўгараги раҳбари
 

Биз Twitterда