Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари: бозорларда нархлар қачон арзон бўлади?

Маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқалигина аҳолининг турмуш даражасини кўтаришга эришиш мумкинлиги кундек аён. Охирги пайтда хориждан импорт қилинаётган бир қатор товарларнинг мамлакатимизга кириши назорат остига олинаётганлиги сабабли, сифатсиз маҳсулотлар оқими пасайди. Бу эса ўз навбатида бозорларда нархларнинг ошишига сабаб бўлди. Лекин бу вақтинчалик ҳолат бўлиб,  импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши буни олдини олади. Айнан шу мавзуда юртимизнинг етакчи олимлари анжуманда фикр алмашдилар.
 
 
Наманган муҳандислик-технология институтида «Фарғона водийси ҳудудларидаги маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиш асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари» мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Наманган вилоят инновацион фаолият ва трансфер технологиялар маркази директори Рустам Муродов маҳаллий хом-ашёларни қайта ишлашда техника-технологияларни такомиллаштиришнинг илмий-амалий масалалари ҳақида сўз юритар экан, институт олимлари томонидан толани чигитдан ажратувчи кўплаб қурилмалар, дастгоҳлар яратилганини алоҳида таъкидлади
 
 
. Бугунги кунда пахта саноатида толани сифатли ажратиб олишда кўп чўнтакли магнитли тоштутгич, горизонтал тоштутгич, тўпли барабан пахта сеператоридан фойдаланилаётган бўлса, мазкур институт олимларининг амалиётга жорий этаётган аррали жин учун ариқчали колосник, чигитли пахтани қуритиш қурилмаси, ишчи колорадан оғир аралашмаларни узлуксиз туширадиган, қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда пахтани қувурларда ташиш каби  дастгоҳлари синовдан ўтказилди. Пахтани қайта ишлашда ишлатиладиган янги технологиялар маҳсулотнинг ташқи кўринишини халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган ҳолатга келтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети профессори Ирисбек Иватов жаҳон глобаллашуви шароитида халқаро туризмдаги ўзгаришлар ва унинг ривожланиш шарт-шароитлари хусусида атрофлича маълумотларни тақдим этар экан, республикамизда, хусусан Наманганда соҳани ривожлантириш истиқболлари тўғрисида ўз мулоҳазаларини баён этди.
 
 
Иқтисод фанлари доктори, профессор Шермирза Саидбоев «Дунё глобализация шароитида Ҳаракат дастурининг аҳамияти» мавзусидаги маърузасида маҳсулот ишлаб чиқаришда электр энергиясини тежовчи ускуналарни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги таҳлилий маълумотларини «Учқўрғон дон» акциядорлик жамияти мисолида асослаб берди. Шунингдек анжуманда Наманган Давлат ўрмон хўжалиги директори Аюбхон Маллабоев «Вилоятнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш истиқболлари», иқтисод фанлари номзоди, доцент Ғофуржон Мадияров «Маҳаллий хом ашёлардан фойдаланишнинг долзарб масалалари» мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Баҳс ва мунозараларга бой семинарда институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.
Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
           

Биз Twitterда