Янги йил арафасида вилоятнинг ижтимоий ҳаётида фаол аёллар билан учрашув бўлиб ўтди

Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида 2019 йилда Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий юксалтириш ишига муносиб ҳисса қўшган, жамоат ишларида ташкилотчилиги ва жонбозлиги, ўз вазифасига сидқидилдан ёндашуви эътироф этилган, вилоятнинг ижтимоий ҳаётида фаол аёллар билан учрашув бўлиб ўтди.
 
 
Азиз ва мўътабар аёлларимизни кириб келаётган 2020 йил билан қутлаб, ўтаётган 2019 йилдаги фаолликлари, турли соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётганликлари, Муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган улкан ислоҳотларни вилоятимизда муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирилди.
 

Биз Twitterда