Яхши ўқи, билиминг намоён эт: Фан олимпиада ғолибларини  "Nexia-3, "Spark" ва "Damas" кутмоқда

6 январь куни ёшлар билан учрашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 2020 йилдан бошлаб ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
Унда таъкидланганидек, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини муносиб тақдирлаш йўлга қўйилади. Тан олинган халқаро олимпиадаларда 1-ўринни қўлга киритганларга “Nexia-3”, 2-ўрин эгаларига “Spark”, 3-ўрин соҳибларига “Damas” автомобиллари совға тариқасида тақдим этилади.
 
 
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон тарихи” кўрик-танлови ташкил этилади. Ғолиб ўқувчилар Ўзбекистон қадимий шаҳарлари бўйлаб барча харажатлари тўлиқ қопланган бепул саёҳат билан тақдирланади. Ҳар йили 10 та энг фаол вилоят ёшларини “Артек” халқаро дам олиш масканига бепул юборилади.

Биз Twitterда