Энди банк солиқдан фуқаронинг 12 ойлик даромади маълумотларни олиши мумкин

 
 
Унда солиқ маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этишнинг ҳуқуқий механизмлари кўзда тутилмоқда. Масалан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тижорат ташкилотларига ҳам солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари тақдим этилиши мумкин. Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш фақат солиқ тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.
Масалан, жисмоний шахс кредит олиш учун тижорат банкига борди. Албатта, тижорат банки ундан охирги 12 ой давомида олган даромади тўғрисидаги тасдиқланган маълумотнома ва СТИРини тақдим этишни талаб қилади.
Бироқ, энди бу бошқача бўлиши ҳам мумкин:
Жисмоний шахс розилигига кўра, тижорат банки солиқ органидан фуқаронинг паспорт маълумотлари бўйича охирги 12 ой давомида олган жами даромади ва СТИР бўйича маълумотларини электрон тарзда олиши мумкин.
Маълумот олишнинг бу тартиби ортиқча ҳужжатбозликка чек қўйиб, ҳам вақтни, ҳам нақдни тежайди. Албатта, бу ҳолатда солиқ органлари томонидан тижорат банкининг ахборот хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиши назорат қилинади.

Биз Twitterда