Элчи Алишер Аъзамхўжаев Туркия Олий Таълим Кенгаши раиси билан учрашди

 
Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия олий таълим кенгашига (YÖK) ташриф буюрди.
Ташриф чоғида Аъзамхўжаев Туркия олий таълим кенгаши раиси профессор Йекта Сарач билан учрашди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.
Томонлар, мамлакатларимиз ўртасида олий таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг кўламини янада кенгайтириш кераклиги борасида ҳамфикр эканликлари баён қилинди.

Биз Twitterда