Дунё онкологлари Наманганда

 
27 октябрь куни Наманганда “Аёллар репродуктив тизими органларидаги хавфли ўсма касалликлари профилактикаси, эрта диагностикаси ва даволаш” мавзусидаги Ўзбекистон  онкологларининг йиллик конференцияси ўз ишини бошлади.
Конференциянинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров иштирок этди ҳамда анжуман ишига муваффақият тилади.
Республика Ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Мирзағолиб Тилляшайхов алоҳида тақдимоти билан конференцияни очиб берди.
 
 
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ҳам Наманганда ва мамлакатимизда соҳани ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислохотларга алоҳида тўхталди. Бундан ташқари анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Конференция ишида Ўзбекистондан 250дан зиёд йирик онкологлар билан бирга Туркия, Россия, Ҳиндистон, Корея, Япония каби 15 хорижий мамлакатдан элликка яқин таниқли халқаро мутахассислар иштирок этмоқда.
Конференция ўз ишини 28 октябрда якунлайди.
 
Расмлар муаллифи Ҳотам Мамадиев,
Vodiymedia.uz учун махсус

Биз Twitterда