Депутат  халқнинг ҳақиқий ишонган вакилига айлана олмас экан, у ҳеч ким эмас

“Депутат халқнинг ҳақиқий ишонган вакилига айлана олмас экан, у ҳеч ким эмас”, - дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Аброр Алижанов. Бу йил 40 ёшни қарши оладиган депутатни, янги авлод ноибларидан десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Креатив фикрловчи, вазиятга тезкор ёндашув, тезкор таҳлил – айнан унинг харакатерига мос фазилатлардир. У сайловларда ғолиб чиққанидан кейиноқ, ўз сайловчилари билан мустаҳкам алоқа ўрнатди. 
 
47-Қўғай сайлов округида 12-та участка мавжуд. Халқ билан яқиндан алоқа ўрнатиш учун ушбу ҳудудларнинг барчасида менинг ишончли вакилларим сайловдан кейин ҳам фаолиятларини давом эттиришмоқда. Шунингдек, телеграм орқали ҳам сайловчиларим билан мунтазам равишда алоқани сақлаб тураман. 26 мингдан ортиқ сайловчи мени қўлладими, уларнинг ишончини оқлашим лозим. Бунинг учун бор имкониятларимни ишга соламан. Депутатлик мен учун бу имтиёз эмас, масъулият деб қарайман. Чунки замон ўзгарди. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгарди. Бу жараёнда депутат расмиятчилик ёки қоғозбозлик билан ишлай олмайди, - дейди Аброр Алижонов.
 
 
Айни пайтда у 2500 га яқин ходимга эга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиалини директор сифатида бошқармоқда. Бу лавозимга келгунга қадар эса у директор ўринбосари, ходимлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган Узоқ йиллар омма билан ишлашда олинган тажриба, бугунги кунда унга жуда асқотмоқда.
Шифохонада кунига ўртача 400 га яқин бемор бўлади, ҳар куни 100 та атрофида бемор қабул қилинади ва шунча беморга жавоб берилади. Бундан ташқари 80-100 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилади. Тез ёрдам – 1003нинг кунлик чақирувлари сони 1000 дан ортмоқда.  Бу ишларни ташкил этиш ўта синчковлик ва фидойиликни талаб этади, - дейди Аброр Алижанов.
Депупат, ўзининг иш фаолиятида ҳафтанинг бир кунини сайловчилари учун  ажратган. 12 март куни у сайловчилар ҳузурида бўлди. Эрта тонгдан ўзи аъзо бўлган Экологик партия фаоллари, Қўғай ҳудудидан туман кенгаши сайланган депутатлар ва халқ вакиллари билан “Келажак учун бир ниҳол” акциясига старт берди. Йўл бўйлари ва ҳудуддаги мактаблар атрофига 500 тупга яқин мевали ва манзари дарахтлар экилди.
 
 
  • Атроф-муҳит ободонлиги, кўкаламзорлаштириш ва дарахт экишни оммавий тус олишига замин яратиш бизнинг олдимиздаги асосий вазифалардандир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, вилоят депутатимизнинг бу ташаббуси партиямиз томонидан қўллаб-қувватланди. Бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, Аброр Алижонов ўз атрофига инсонларни бирлаштириш қобилиятига эга. Шунингдек, кўчатларни ҳомийлик ҳисобида олиб келиб, йирик акцияни уюштиришга ҳам ташаббускорлик зарур. Бундан барча ҳурсанд, -  дейди Ўзбекистон Экологик партияси Учқўрғон туман Кенгаши раиси Маҳбуба Иномова.
Акциядан сўнг туманда сайёр қабул ўтказилди. Унда икки юздан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. Сайловчилар ўзларининг таклиф ва муаммолари эркин ўртага ташладилар. Кўплаб мурожаатлар жойнинг ўзида туман ташкилот ва муассалари раҳбарлари эътиборига ҳавола қилинган ҳолда хал этилди.
 
 
 
Қўғай маҳалласи, Собир Қори кўчасида яшовчи, Шоҳида Қувватова онаси Жамилахон аяни соғлиги тиклаш борасида, Гулноза Муродова ўзининг даволаниши учун ёрдам сўради. Уларнинг шифохонада ётишлари учун шароит яратиб берилди.
 
 
Нуробод маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи Ёқутхон Умаровага суюлтирилган газ балон олиб беришда кўмаклашилди.
Учёғоч маҳалласи фуқароси Хамрохон Абдуллаева эса Uz tex Учқўрғон корхонасига ишга жойлаштирилди.  Бундан амалий мисоллларни кўп келтириш мумкин.
Қўғай сайлов округи ҳудудида тўққизта  мактаб ва учта касб ҳунар коллежлари мавжуд бўлиб, айни пайтда Аброр Алижонов ушбу таълим даргоҳларида таҳсил олаётган ёшлар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш борасида махсус режа устида иш олиб бормоқда. Келгуси учрашувлар ёшлар билан ўтказилиши, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш депутатнинг жойлардаги ишончли вакиллари учун навбатдаги вазифа этиб белгиланди.
Депутат амалий ҳаракатда.
 
Анвар Икрамов, 
vodiymedia.uz ахборот-таҳлилий портали
бош муҳаррири 

Биз Twitterда