Деҳқончилик қилмоқчи бўлган аҳолига ерлар тақсимлаб берилади

Ўзбекистон президенти фармони билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.
 
 
Фармонга мувофиқ, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантиради. Қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерларни талабгорларга тақсимлаб бериб, уларни кооперацияларга бириктиради. Мазкур шахсларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилади ва ерларни оборотга қайтариш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилади.

Биз Twitterда